date

«Бавария» Олисени ёзда ҳеч қандай ҳолатда сотмайди

«Бавария» Олисени ёзда ҳеч қандай ҳолатда сотмайди

«Бавария» қанот ҳужумчиси Майкл Олисе жорий мавсумда барқарор ва самарали ўйин кўрсатмоқда. Шу сабаб у вақт-вақти билан Премьер-лиганинг йирик клублари, хусусан «Ливерпул» билан боғланмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бироқ Мюнхен клуби раҳбарияти аниқ қарорга келган: келаси ёзда Олисе ҳеч қандай ҳолатда сотилмайди. Бу ҳақда The Touchline нашри хабар берди.

Олисе учун клубнинг бундай позицияси муаммо эмас. Француз футболчи «Бавария»да ўзини бахтли ҳис қилаётгани ва айнан Мюнхенда ўз имкониятларининг энг юқори нуқтасига чиққанини ҳис қилаётгани таъкидланади.

Майкл Олисе «Бавария»га 2024 йил июль ойида «Кристал Пэлас»дан ўтганди. Шундан бери у 89 та учрашувда майдонга тушиб, 33 та гол ва 48 та голли узатма муаллифи бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Бавария» Олисени ёзда ҳеч қандай ҳолатда сотмайди