Чернобил компьютер вируси 60 миллион қурилмани зарарлаганига 27 йил тўлди

Чернобил компьютер вируси 60 миллион қурилмани зарарлаганига 27 йил тўлди
Қисқача

Дунё тарихидаги энг машҳур киберҳужумлардан бири — «Чернобиль» (CIH) вируси содир бўлганига 27 йил тўлди. 1998 йилда тайванлик талаба томонидан яратилган ушбу зарарли дастур глобал миқёсда 60 миллионга яқин компьютерни зарарлаб, 40 миллион доллар миқдорида иқтисодий зарар келтирган. Вирус қаттиқ дискдаги маълумотларни йўқ қилиш ва BIOS тизимини ишдан чиқариш орқали кўплаб қурилмаларни бутунлай яроқсиз ҳолга келтирган. Ушбу ҳужумдан асосан Windows 95, 98 ва ME операцион тизимларида ишловчи компьютер фойдаланувчилари катта талафот кўрган.

Бугун дунё тарихидаги энг машҳур киберҳужумлардан бири содир бўлганига 27 йил тўлди. 1999 йил 26 апрель куни «Чернобил» номи билан танилган CIH (ёки WIN95.CIH) вируси бутун дунё бўйлаб юз минглаб компютерларда ўзининг вайронкор механизмини ишга туширган эди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Ушбу зарарли дастур қаттиқ дисклардаги маълумотларни йўқ қилиб, кўплаб қурилмаларнинг BIOS тизимига шикаст етказган.

CIH вируси 1998 йилда тайванлик талаба Чен Инхау томонидан ёзилган. Очиқ маълумотларга кўра, ушбу вирус тахминан 60 миллионта шахсий компютерни зарарлашга улгурган ва глобал миқёсда 40 миллион доллар атрофида зарар келтирган.

Дастурнинг хавфлилиги шунда эдики, у ижро этувчи файллар ичига яшириниб, уларнинг ҳажмини ўзгартирмасдан тизимга паст даражадаги кириш ҳуқуқини қўлга киритган.

Вирус фаоллашган пайтда асосий зарбани юкловчи дискнинг биринчи мегабайтига берган ва бу маълумотларни ўқиб бўлмайдиган ҳолатга келтирган. Шундан сўнг у она платанинг BIOS қисмига кераксиз маълумотларни ёзишга уринган.

Натижада кўплаб тизимлар BIOS чипини алмаштирмасдан туриб ишламайдиган ҳолатга келган. Ҳужумдан асосан Windows 95, Windows 98 ва Windows ME операцион тизимларида ишловчи компьютерлар жабр кўрган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар