date

«Арсенал» вингери Мадуэке ҳақидаги фикрлар нотўғри эканини айтди

«Арсенал» вингери Мадуэке ҳақидаги фикрлар нотўғри эканини айтди

Лондоннинг «Арсенал» клуби вингери Нони Мадуэке жамоатчилик орасида унинг феъл-атвори ҳақида нотўғри тасаввур шаклланганини таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

23 ёшли футболчининг сўзларига кўра, баъзилар уни такаббур, ўзига ортиқча ишонган ёки етарлича меҳнат қилмайдиган деб ҳисоблайди. Мадуэке эса бунинг аксини айтиб, доим ўз устида ишлашга интилишини ва ишига жуда жиддий ёндошишини қайд этди.

Жорий мавсумда Мадуэке 26 учрашувда 6 гол урди ва 3 бор жамоадошларига ассист қайд этди. Ўтган йил июлида «Арсенал» уни «Челси»дан 56 миллион евро эвазига сотиб олганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Арсенал» вингери Мадуэке ҳақидаги фикрлар нотўғри эканини айтди