Берарди А Серияда Шевченкодан кўпроқ гол урди

Италия А Сериясида 26-тур учрашувлари бошланди ва «Сассуоло» аутсайдер «Верона»ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Ўйинда «нероверди»нинг тажрибали ҳужумчиси Доменико Берарди икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ушбу дубль Берардининг А Сериядаги умумий голлари сонини 128 тага етказди ва у шу тариқа украиналик собиқ ҳужумчи Андрей Шевченкони (127) ортда қолдирди. Шунингдек, Берарди бу кўрсаткич бўйича афсонавий Жанни Риверья билан тенглашди.
Натижада Берарди ва Риверья Италия чемпионати тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида 47-ўринни бўлишиб турибди. Ғалаба «Сассуоло»га турнир жадвалида саккизинчи поғонага кўтарилиш имконини берди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг