date

Моуриньо Винисиус можаросидан кейинги танқидларга жавоб берди

Моуриньо Винисиус можаросидан кейинги танқидларга жавоб берди

Чемпионлар лигасида «Реал»га қарши баҳс атрофидаги шов-шувдан сўнг «Бенфика» бош мураббийи Жозе Моуриньо кескин танқидлар нишонига айланди. Мутахассис клубни ирқчиликда айблаш нотўғри эканини таъкидлади ва Винисиус Жуниордан голни низо уйғотадиган тарзда нишонлагани учун норозилигини яширмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашув давомида Винисиус «Бенфика» футболчиси Жанлука Престианнини ўзга нисбатан ирқчилик қилганликда айблагани ҳам вазиятни янада кескинлаштирди. Мазкур ҳолат юзасидан УЕФА расмий тергов ишларини бошлаб юборди.

Моуриньони танқид қилганлар орасида «Бавария» бош мураббийи Венсан Компани ҳам бор. Моуриньо эса мавзуни кенг муҳокама қилишдан бош тортиб, «Буни изоҳламоқчи эмасман. Бу ҳамма учун оғир бўлди — қайси даражада қийинчилик бўлганини аниқлаштирмайман, аммо ҳамма учун осон бўлмагани аниқ», деди.

«Реал» ва «Бенфика» ўртасидаги жавоб учрашуви 25 февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Моуриньо Винисиус можаросидан кейинги танқидларга жавоб берди