date

Аргентина чемпионати федерациядаги солиқ можароси сабаб тўхтайди

Аргентина чемпионати федерациядаги солиқ можароси сабаб тўхтайди

Аргентина чемпионати бир ҳафталик танаффус олади: 9-тур учрашувлари кейинроқ ўтказилади. Маҳаллий футбол федерацияси атрофида навбатдаги коррупция можароси авж олгани бунга сабаб бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Эътиборлиси, 7 ва 8-тур ўйинлари режа бўйича ўтказилади, танаффус эса айнан 9-турга тўғри келди. Тақвимга кўра, бу тур баҳсларини 5–8 март кунлари ўтказиш белгиланган, бироқ 5 март куни AFA президенти Клаудио Тапиа трибунал олдида жавоб бериши керак.

derbyderbyderby.it хабарига кўра, собиқ футболчилар ва ходимларга пенсия тўловлари билан боғлиқ схема орқали 19 миллиард песо миқдоридаги солиқлардан бўйин товлангани айтилади. Евро ҳисобида бу қарийб 12 миллионни ташкил этади. Шунингдек, федерация тузилмаси пул ювиш жараёнларида ҳам иштирок этган бўлиши мумкинлиги ҳақида шубҳалар бор.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Аргентина чемпионати федерациядаги солиқ можароси сабаб тўхтайди