date

«Реал Мадрид» ёзда Грегор Кобелни сафига қўшмоқчи

«Реал Мадрид» ёзда Грегор Кобелни сафига қўшмоқчи

«Реал» ёзги трансфер ойнасида дарвозабонлар чизиғини кучайтириш ниятида ва янги голкипер масаласини кун тартибига чиқарди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналист Хорхе Пиконнинг хабар беришича, Мадрид клуби Дортмунднинг «Боруссия»си посбони Грегор Кобелни трансфер қилиш вариантини кўриб чиқмоқда. Швейсариялик дарвозабон «қаймоқранглилар» учун бу позициядаги асосий мақсад сифатида қайд этилмоқда.

Кобел 2021 йилда «Штутгарт»дан Дортмунд клубига 15 миллион евро эвазига ўтган. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда у «Боруссия» сафида барча мусобақаларда 36 ўйинда майдонга тушиб, 45 та гол ўтказиб юборди ва 14 учрашувда дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди. Transfermarkt портали Кобелнинг бозор қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Реал Мадрид» ёзда Грегор Кобелни сафига қўшмоқчи