Аргентина чемпионати федерация атрофидаги можаролар туфайли тўхтайди

Аргентина чемпионати бир ҳафталик танаффус олади: 9-тур учрашувлари кейинроқ ўтказилади. Қизиқ томони, 7 ва 8-тур баҳслари режа бўйича ўйланади, танаффус эса тақвимда 5–8 март кунларига белгиланган 9-турга тўғри келмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бу қарор AFA президенти Клаудио Тапиа 5 март куни трибунал олдида жавоб бериши кераклиги билан боғлиқ. Манбаларга кўра, собиқ футболчилар ва ходимларга пенсия тўловлари бўйича тузилган схема орқали 19 миллиард песо миқдоридаги солиқдан қочилгани гумон қилинмоқда — Европа валютасида бу қарийб 12 миллион евроға тенг. Шунингдек, федерация пул ювиш жараёнларида ҳам иштирок этган бўлиши мумкинлиги ҳақида шубҳалар бор.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг