date

Анвар Собиров Наргиза Абдуллаева билан роль ижро этган энг оғир саҳна ҳақида гапирди

Анвар Собиров Наргиза Абдуллаева билан роль ижро этган энг оғир саҳна ҳақида гапирди

Хонанда ва актёр Анвар Собиров интервьюлардан бирида “Бегона баҳор” фильмидаги энг қийин саҳна ҳақида сўзлаб берди.

Унинг айтишича, фильмда Наргиза Абдуллаевани судраб чиқиш саҳнаси унинг учун энг оғир ва масъулиятли бўлган.

Собиров бу саҳнани илк дублдаёқ тўғри бажаришга ҳаракат қилганини, аммо актрисага бўлган ҳурмати уни тўлиқ ҳаракат қилишга тўсқинлик қилганини таъкидлади.

Режиссёрлар эса унинг ижросини қаттиқроқ ва таъсирлироқ қилиш кераклигини айтган.

Шундан сўнг Анвар Собиров актрисадан узр сўраб, рол талабига мувофиқ ҳаракат қилишга қарор қилган.

Наргиза Абдуллаева ҳам уни қўллаб-қувватлаб, саҳнани тўлиқ ижро этишга розилик билдирган.

Натижада, суратга олиш жараёнида актрисанинг оёқлари шилиниб, жароҳатланган бўлса-да, саҳна муваффақиятли якунланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Анвар Собиров Наргиза Абдуллаева билан роль ижро этган энг оғир саҳна ҳақида гапирди