date

«Ан-Наср» сафардa аутсайдер дарвозасига беш гол урди

«Ан-Наср» сафардa аутсайдер дарвозасига беш гол урди

Саудия Арабистони чемпионатининг 23-турида Ар-Риёднинг «Ан-Наср» жамоаси сафардa турнир жадвалининг қуйи поғонасида бораётган «Ан-Нажма» меҳмони бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашув бошида Жоау Фелиш ўнг қанотдан узатилган тўпни чап томондан етти метрлар атрофидан воле зарбаси билан йўллаб, тўсинга теккизди. Орадан кўп ўтмай «Ан-Наср» пеналти ишлаб олди ва Криштиану Роналду 11 метрликдан чап бурчакка аниқ зарба бериб ҳисобни очди — 0:1.

31-дақиқада Садио Мане чап қанотдан Брозовични ҳужумга чиқарди, унинг узатмасидан кейин Кингсли Коман бурилиб туриб ўнг бурчакка аниқ зарба йўллади — 0:2. Биринчи бўлим охирларида бурчак зарбасидан сўнг Иньиго Мартинес 23 метрлар атрофидан пастдан тепди, дарвозабон эса тўпни оёқлари орасидан ўтказиб юборди — 0:3.

Иккинчи бўлимда Мане Роналду учун яккама-якка вазият яратди, бироқ португалиялик дарвозабонни алдaб ўта олмади. 52-дақиқада Навоф ал-Бушайл жарима майдонига ёриб кириб тўпни марказга узатди, Роналду зарба бермай чап томонга оширди ва Мане 10 метрлар атрофидан тўпни тўсин остига аниқ жойлаб, фарқни йириклаштирди — 0:4.

Меҳмонлар яна бир неча бор хавфли ҳужумлар уюштирди: ал-Бушайл узатмасидан кейин Абдуллоҳ ал-Ҳамдан зарбаси рикошет орқали тўсинга тегди, Симакан эса ўткир бурчакдан йўллаган зарбасида дарвозабоннинг қаршилигига учради. Якунда 80-дақиқада Гариб бурчакдан узатган тўпни Иньиго Мартинес боши билан узоқ бурчакка йўналтириб, ҳисобни якунлади — 0:5.

Мағлубиятдан кейин «Ан-Нажма» турнир жадвалининг энг пастида қолмоқда. «Ан-Наср» эса иккинчи ўриндаги жамоани икки очкога ортда қолдириб, пешқадамликни сақлаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ан-Наср» сафардa аутсайдер дарвозасига беш гол урди