date

Родриго учун бирданига беш клуб кураш бошлаши мумкин

Родриго учун бирданига беш клуб кураш бошлаши мумкин

Мадриднинг «Реал» клубида тўп сураётган бразилиялик ҳужумчи Родриго мавсум якунида жамоасини ўзгартириши эҳтимолдан холи эмас. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналист Экрем Конур маълумотига кўра, «Интер» футболчининг «Реал»даги вазиятини диққат билан кузатмоқда. Шунингдек, Англиянинг «Арсенал», «Челси» ва «Тоттенҳем» клублари ҳамда Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» жамоаси ҳам ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда.

Шу билан бирга, Родриго «Реал»да қолишни истайди, бироқ заҳирада мунтазам ўтиришга тайёр эмаслиги таъкидланмоқда.

Жорий мавсумда 25 ёшли футболчи барча мусобақаларни ҳисобга олганда 26 учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 6 та голли пас муаллифи бўлди.

Transfermarkt порталига кўра, Родригонинг ҳозирги бозор баҳоси 60 миллион еврони ташкил этади. 2024 йил ёзида эса бразилиялик футболчи 110 миллион еврога баҳоланган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Родриго учун бирданига беш клуб кураш бошлаши мумкин