date

Арбелоа Родригони «Реал» учун ҳал қилувчи куч деб билди

Арбелоа Родригони «Реал» учун ҳал қилувчи куч деб билди

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Алваро Арбелоа ҳужумчи Родриго ҳақида фикр билдирди ва унинг жамоа учун аҳамияти янада ортиши мумкинлигини таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассиснинг айтишича, Родриго жароҳатларигача ҳам муҳим рол ўйнаган ва у яна «Реал»нинг калит футболчисига айланиш салоҳиятига эга. Арбелоа Родригoнинг ҳужум чизиғидаги учала позицияда ҳам ўйнай олиши, техникаси, майдонни кўра билиши, вазиятларга қўшилиши, якунловчи зарбалари ҳамда бирга-бирда кучли эканини алоҳида қайд этди. У футболчини жуда универсал деб атаб, рақиблар учун унга қарши ҳимояланиш қийинлигини қўшимча қилди.

Арбелоа шунингдек, Родриго жамоага турли тактик вариантлар беришини айтиб, унинг сафга қайтишини интиқлик билан кутаётганини билдирди. Мураббий футболчи аста-секин кўпроқ дақиқа тўплаб, жамоада тобора муҳимроқ фигурага айланишига умид қилди.

«Реал» Ла Лигадаги навбатдаги учрашувини 2-март, душанба куни «Хетафе»га қарши ўз майдонида ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Арбелоа Родригони «Реал» учун ҳал қилувчи куч деб билди