Қашқадарё ва Сурхондарёда картошка нархи кескин қимматлашди

1 дақиқа ўқиш3K
Қашқадарё ва Сурхондарёда картошка нархи кескин қимматлашди

Ўзбекистонда жорий йилда картошкага бўлган ички талабни тўлиқ қоплаш мақсадида 180 минг гектар ер ажратиш режалаштирилган эди. Ҳозирги кунга қадар ушбу майдонларнинг 118 минг гектарига уруғлик экиш ишлари якунланди. Бироқ айрим ҳудудларда бу борадаги кўрсаткичлар кутилганидан анча паст бўлиб қолмоқда.

Хусусан, Қашқадарё вилоятида режалаштирилган майдонларнинг бор-йўғи 41 фоизига, Сурхондарё вилоятида эса 44 фоизига картошка экилган. Экиш ишларининг кечикиши бозорлардаги нарх-навога ҳам салбий таъсир кўрсатди. Март ойининг ўзида картошка нархи Сурхондарёда 12,4 фоизга, Қашқадарёда эса 9 фоизга кўтарилгани қайд этилди.

Картошкачиликка ихтисослашган Хўжаобод, Андижон, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Янгиқўрғон, Тошлоқ ва Фарғона туманларида ҳам ишлар қониқарсиз деб топилди. Сусткашликка йўл қўйган вилоят ҳокимларининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосарлари ҳамда туман ҳокимларининг масъулиятини ошириш бўйича топшириқлар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат хавфсизлиги масаласига тўхталиб, барча ресурслар мавжудлигини таъкидлади. «Такрор айтаман: маблағ бор, ресурс бор. Гўшт ва картошкадан ҳеч қандай масала бўлмаслиги керак», — дея қайд этди давлат раҳбари.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?