AFC Осиё Чемпионлар Лигаси ўйинларини БАА ва Қатарда кўчирди

Осиё футбол конфедерацияси (AFC) минтақавий Осиё Чемпионлар Лигаси доирасидаги бир қатор учрашувлар бошқа муддатга қолдирилганини маълум қилди. Баҳслар Абу-Даби, Дубай ва Доҳада ўтказилиши керак эди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Қарорга Эрон, АҚШ ва Исроил ўртасидаги ҳарбий кескинлашув сабаб бўлди. Хабарда айтилишича, ракета зарбалари қўшни давлатлар ҳудудига ҳам етиб бормоқда, у ерда АҚШ ҳарбий базалари жойлашган.
AFC баёнотида конфедерация вазиятни диққат билан кузатишда давом этиши ҳамда футболчилар, жамоалар, расмийлар ва мухлислар хавфсизлигини таъминлаш масаласида қатъий позицияда экани таъкидланди.
Учрашувлар 2 ва 3 март кунлари бўлиб ўтиши кўзда тутилганди. Ҳозирча ўйинларнинг янги санаси ёки ўтказиладиган жойи эълон қилинмаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!