11:14 / 19.10.2018
1 902

Англиянинг янги ўйин услуби кимга фойда-ю кимга зарар?

Англиянинг янги ўйин услуби кимга фойда-ю кимга зарар?
Гарет Саутгейт Хорватияга қарши учрашувда ўзининг 3-3-2-2 ўйин услубидан воз кечиб янги 4-3-3 ўйин схемасида ўйнади. Афтидан терма жамоада янги такти давр бошланмоқда.

Саутгейтнинг уч кишилик ҳимоячи билан ўйнаш услуби Россидаги Мундиалда жуда яхши самара берганди. Бундай услубда айниқса Харри Магуайр ва Кьеран Триппьер жуда яхши ўйнашди.

Шунга қарамай, «уч шерлар» Миллатлар Лигаси турнири доирасида Хорватияга қарши учрашувдан бошлаб янгича ишланмаларни қўллай бошлади. Инглизлар яна анъанавий тўрт кишилик ҳимояга қайтишди.

Саутгейтнинг 4-3-3 услуби келажакда кенгроқ фойдаланиши туфайли бундан ютадиганлар ва аксинча ютқазадиганлар ҳам топилади. Хўш, улар ким бўлиши мумкин? Қуйидаги таҳлил шу ҳақида.

Ғолиб: Жордан Хендерсон

Саутгейтнинг Жаҳон Чемпионатидаги ягона муаммоси марказий ярим ҳимоячининг етишмаслиги бўлганди. Рақибнинг кучли босими остида тўп назорати ва ўйин темпига таъсир қила оладиган ярим ҳимоячи йўқлиги уларнинг зарарига ишлаганди. Боиси Деле Алли ва Жессе Лингард ўз вақтларини кўпроқ ҳужумчиларга қарашиш билан ўтказганди.

Бу ҳам ўз навбатида икки ҳужумкор ярим ҳимоячиларга ҳужумни кучайтиришда асқотганди. «Ливерпуль» вакили эса асосан ҳимояга қарашиш билан ўтказган ҳолда қарши ҳужумларни ташкиллаштиришда беназир бўлганди.

Хорватияга қарши инглизлар ярим ҳимоясида Хендерсонга Эрик Дайер ҳам кўмаклашди. Жуфтлик Росс Баркли билан ҳужумларни чап қанотдан ривожлантиришда самара берди. Якуний статистика ҳам чакки эмас. Саутгейт шогирдлари 54 % лик назоратга эга бўлди. Олдинги услубда улар кўпи билан 45 % тўп назоратига эгалик қиларди.

Ғолиб: вингерлар

Маркус Рэшфорд янги услубда кўпроқ ўйин амалиётига эга бўла бошлади. У чап қанотдан рақибга таҳдид солса, ўнг қанотда Раҳим Стэрлинг бу ишни бажаради. Шу тариқа Жейдон Санчога ҳам ўзини синаб кўриш имкони берилиши таҳсинга лойиқ.

Сатгейт вингерлари – Рэшфорд, Стэрлинг ва Санчо қанотлар учун ажойиб танлов. Уларнинг уччаласи ҳам анча ёшлиги сабаб Саутгейт бу тактикани келажакда ҳам ривожлантиришда давом этса ажабмас.

«Манчестер Юнайтед» вакили яхшироқ ўйнаши учун ўзига ишонч ҳосил қилиши керак. Харри Кейн билан олдинги чизиқда ўйнаши яхши, аммо Стэрлинг билан қанотлардан хавф туғдириши анча яхшироқ вариант.

Мағлуб: Жордан Пикфорд

Уч кишилик ҳимояда дарвозабон Саутгейт фалсафасининг муҳим бўлагига айланганди. Тўрт кишилик ҳимоя услубида Пикфорднинг вазифалари анча қийинлашиб кетади. Албатта орқа чизиқдан туриб 4-3-3 ўйин тактикасида ҳам фойдали бўлиш мумкин.

Мундиалда Пикфорд Магуайр, Стоунс ва Уокер билан ҳамкорлик қилишда баъзи муаммоларга учраганди. Хендерсон, Триппьер ва Янгларнинг ҳимояга ёрдамга келиши туфайли бу унчалик кўзга ташланмаганди.

«Манчестер Сити» ва «Ливерпуль» бундай услубда ҳам ўзларини кўрсатишмоқда. Аммо Гвардиола ва Клопп тажрибаси Саутгейтда йўқ ва улардаги дунёнинг энг зўрлари ўйнаётганини инобатга олсак амалда бу иш бермай қолиши хавфи бор.

Мағлуб: тажрибасиз ҳимоячилар

Саутгейт нима сабабдан 3-3-2-2 ўйин услубини қўллаганини тушунтириб берди. У буни тажрибасиз ҳимоячилар туфайли фойдаланганини билдирди. «Магуайр каби ҳимоячиларнинг Мундиалга боришида уларга ҳимояда кўпроқ мадад кераклигини кўрдим. Аммо бунда ҳужумда икки киши билан ўйнаш имконияти туғилади. Энди эса футболчилар кўпроқ ишончли ўйнашмоқда ва тўрт кишилик ҳимоя билан ўйнаса бўлади.»

Бундай тактикага ўтиш Магуайр ва Стоунс каби ҳимоячилар учун фойдага ишлай бошлайди. Сабаби улар Саутгейтнинг футбол фалсафасига анча мослашиб қолишди. Бироқ бундай шарафга эга бўлмаганлар нима қилади?

Айниқса босим қанот ҳимоячиларига тушади. Улар рақиб ҳужумларини бартараф қилиш билан бирга жамоасининг ҳужумларини ривожлантириши, камига Пикфордга ёрдамга етиб келишлари талаб этилади.
Эркинжон Ғайбуллаев

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Англиянинг янги ўйин услуби кимга фойда-ю кимга зарар?