
“Ливерпул” ярим ҳимоячиси Флориан Вирц Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумида энг кўп голли вазият яратувчи футболчи сифатида пешқадамлик қилмоқда. 22 ёшли немис футболчиси мусобақа доирасидаги тўртта ўйинда 16 та голли пас узатишга муваффақ бўлди.
Бу кўрсаткич Мадриднинг “Реал” клуби юлдузи Килиан Мбаппе билан тенг. Рейтингда ундан кейинги ўринларни “Олимпиакос” футболчиси Шикинйо, “Вильярреал”дан Николас Пепе ва “Манчестер Сити”дан Фил Фоден эгаллаб турибди – уларнинг ҳар бири 13 та имконият яратган.
Вирц “Ливерпул” сафида Чемпионлар Лигасида икки голли узатмани амалга оширган. Бироқ у ҳозирча гол уришга эришмаган.
Мерсисайдликлар тўртинчи тур баҳсида “Реал”ни оз фарқ билан мағлуб этди. Ушбу учрашувда Вирц жамоадошлари учун бешта вазият яратди, бироқ уларнинг бирортаси гол билан якунланмади.
Вирц Чемпионлар Лигасида энг кўп имконият яратган футболчи
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг