
"Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонг Чемпионлар Лигаси доирасида "Брюгге"га қарши ўйинда (3:3) гол урган Ламин Ямал ҳақида фикр билдирди.
"Ямал ўзини яхши кўрсатди. У ажойиб футболчи, алоҳида истеъдодга эга. У ҳар доим ўйинда фарқ яратиши мумкин. Баъзан у бир ўйинда бошқасига қараганда кучлироқ ўйнаши табиий. Агар у ишлашда давом этса, ҳеч нарсадан хавотир олишимизга ҳожат йўқ", – деди де Йонг Movistar телеканалига.
Энди "Барселона" Испания чемпионати доирасида "Сельта"га қарши сафар ўйинига тайёргарлик кўради. Ушбу учрашув якшанба, 9 ноябр куни бўлиб ўтади.
Айни пайтда каталонияликлар турнир жадвалида пешқадам "Реал"дан 5 очкога орқада.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар