
Қашқадарё вилояти ҳудудида фаолият юритаётган банклар реклама маълумотларининг "Реклама тўғрисида"ги қонун талабларига мувофиқлигини ўрганиш мақсадида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг вилоят бўлими томонидан тадқиқот ўтказилди. Текширувлар натижасида "Инфинбанк" акциядорлик жамиятининг Қашқадарё вилояти филиали биноси томида банк номи акс эттирилган ташқи реклама объекти, бинолинг олд фасадига банк номи ва хизмат турларини кўрсатувчи "билборд" жойлаштирилгани аниқланди.
Шунингдек, И. Каримов кўчасида, банк биносига қаршисида йўл четида банк логотипи туширилган "стела" кўринишидаги ташқи реклама жойлаштирилгани қайд этилди.
Ушбу ҳолатлар "Реклама тўғрисида"ги қонун ва ташқи реклама бозори тартибини белгилаувчи Вазирлар Маҳкамасининг 104-сонли қарори талабларини бузган. Шу сабабли ҳудудий бошқарма махсус комиссияси мазкур ҳолат бўйича иш қўзғатди ва натижада банк филиалига молиявий жарима белгиланди.
Шунингдек, қонунбузарликни бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича мажбурий кўрсатма берилди. Бироқ банк мазкур қарор ва кўрсатмага рози бўлмай, судга мурожаат қилди.
Суд ишни кўриб чиқиб, даъвони қаноатлантирмади ва ҳудудий бошқарма қарори ҳамда кўрсатмасини ўз кучида қолдирди.
Қашқадарёда банк ноқонуний реклама учун жазоланди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар