
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола “Боруссия” устидан 4:1 ҳисобида қозонилган ғалабадан кейин ўз фикрларини билдирди. У ўйиннинг дастлабки дақиқаларида жамоанинг ёмон ўйинини қайд этди.
"Биз бир неча кун аввал ўйин ўтказган эдик, “Боруссия” эса доим кучли рақиб бўлган. Дастлабки 15 дақиқада биз қаерда эканлигимизни англаб етолмадик.
Шундан сўнг бир-икки узоқ ҳужум уюштирдик, чизиқларни ёриб ўтишга муваффақ бўлдик ва ўйинимиз яхшиланди. Ўз дарвозамизга гол ўтказиб юборганимиздан кейин осон бўлмади, чунки рақиб олдинги чизиқда 5-6-7 нафар футболчи билан ўйнади.
Улар тезкор ўйин кўрсатишди, аммо Диаш ҳимояга келиб қўшилганидан кейин қанотларда ўйинимиз яхшиланди ва ўйинни яхши якунладик. Футболчиларимга катта раҳмат ва ҳурмат.
Ҳозирда биз яхши позициядамиз. Агар “Байер” ва бошқа баъзи рақибларни мағлуб эта олсак, умумий босқични кучли 8 таликда якунлашимиз мумкин», – деди Гвардиола TNT Sports нашрига.
Кейинги ўйинни “Манчестер Сити” 9 ноябрь куни АПЛ доирасида “Ливерпул”га қарши ўтказади.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.