
Яқинда ФИФА The Best мукофоти учун номзодлар рўйхатини эълон қилди. Бироқ, Мадриднинг "Атлетико" ҳужумчиси Хулиан Алварес 2025 йилнинг энг яхши 23 ҳужумчиси рўйхатидан ўрин ололмади.
Бу ҳолат аргентиналик футболчининг жамоадоши ва ватандоши Николас Гонсалесни ҳайратга солди. "Улар ҳеч нарсани тушунмайди", – дея ижтимоий тармоқларда ўз норозилигини билдирган Гонсалес, Хулиан билан биргаликдаги суратни улашди.
Жорий мавсумда Алварес "Атлетико" сафида барча турнирларда 14 ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 4 та голли узатма берди. Эслатиб ўтамиз, Николас Гонсалес ушбу мавсумни "Ювентус"дан ижарага олинган ҳолда "Атлетико"да ўтказмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.