2 612
Вадим Абрамов: “Терма жамоани мундиалга олиб чиқаман деб ўз “Мерседес”имдан гаров ўйнагандим”
Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи, бугунги кунда “Бунёдкор”ни бошқараётган Вадим Абрамов "Орзу" лойиҳаси меҳмони бўлган эди. Кўпчилик Абрамовнинг мураббийлик фаолияти борасида тўлиқ маълумотга эга эмас. Шу боис ҳам Вадим Карленовичнинг фаолиятининг бошланиши, орзуси ва 2011 йилги Осиё Кубоги ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.
- Ёшликда ким бўлишни орзу қилгансиз?
- Ёшлигимда дастлаб ҳайдовчи бўлишни орзу қилардим. Сал катта бўлганимда, футбол ўйнашни бошлаганимда барча орзуларим футбол билан боғлиқ бўлган. Юқори лигада ўйнашни истардим, ўсмирлар терма жамоасида ўйнаганман. Армияга бориб келганимдан кейин ҳам футбол ўйнардим. 25 ёшга тўлганимда Собиқ Иттифоқ терма жамоасида ўйнай олмаслигимни билиб футбол ўйнашни тўхтатдим. Секин-аста мураббийлик фаолиятимни бошлаганман. Орзуга етишиш учун машаққатли меҳнат қилиш лозим. Шахсан менда шундай балки бошқаларда бундай эмасдир.
Менга дам олиш ёқмайди, доим ишлашни истайман. Ўзим севган касбда ишлаяпман. Кўпчилик ҳам бунга эриша олмайди. Менимча сенга қувонч бағишлайдиган ишга бориш бахт демакдир.
- Мураббийлик фаолиятингиз қандай бошланган?
- Ҳар бир аскар генерал бўлишни истайди. Шу боис исталган мураббий ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайди. Афсуски бу доим ҳам амалга ошавермайди. Терма жамоа мураббийи бўлишни орзу қилмаганман. Хатто мураббий бўлишни ҳам орзу қилмаганман. 90 йилларда ким нима қилишни билмай юрганида барча бизнес билан шуғулланарди. Мен шулар қаторида тадбиркор бўлганман. Мураббийликка тасодифан ўтганман.
Дастлаб "НБУ-Осиё" клубини ташкил қилганман, бироқ клуб ўз олдига юқори лигага чиқиш мақсадини қўймагани учун менинг қизиқишим йўқолди ва клубдан кетдим. Яна маълум муддат тадбиркорлик билан шуғулландим. Катта ўғлим "Трактор" клубида шуғулланарди. Ўзимнинг олдинги тажрибамдан келиб чиқиб мураббийларга ёрдам берардим. Ўғлим 15 ёшга тўлганида ўша гуруҳда бепул мураббийлик қила бошладим. 1987 йилда туғилган футболчилар кейинчалик 8 нафар ўйинчи Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасида ўйнашди. Попенко, Афонин... ва бошқалар.
Қарасам мураббийлик фаолиятим яхши кетмоқда. Кейинроқ "Трактор" клубини бошқариш таклифи тушди. Жамоа сўнгги ўринларда бораради, ёрдам беришимни сўрашди. Ўша мавсум клубни олий лигада олиб қолишга эришдик. Кейинги йил эса анча яхши ўйнадик чемпионатда 5-ўринни эгалладик ҳамда Ўзбекистон Кубоги финалида ўйнадик. Шу тариқа мураббийлик менга касби ёқиб қолди ва ҳамон ишлаб келаяпман.
- Сўнгги ўринларда юрган клубни қабул қилишдан олдин қўрқув бўлмаганми?
- Кўпчилик ўшанда "Трактор" лигада қолишига ишонмаганди, менда эса ишонч бор эди. Ҳеч қандай қўрқув йўқ эди. Биринчи даврадан кейин кўплаб футболчилар бошқа клубга ўтишни истаганди. Ўшанда ёрдамчим Марат Мифтахутдинов кимда бошқа жамоадан таклиф бўлса бемалол кетиши мумкин деб эълон қилганди. Футболчилар эса хайрон бўлиб кимлар билан ўйнамоқчисизлар дейишганди. Биз "кўчадан" йигитларни топиб улар билан лигада қолишни уддалагандик. Уларни ҳеч ким танимасди. "Трактор" яхши жамоа эди. Ҳар йили футболчилар бошқа клубга ўтишарди ва яна қайтиб келишарди (кулади).
- Шу ўринда 2011 йилги Осиё Кубогини эсламай иложимиз йўқ.
- Албатта, 2011 йилги Осиё Кубоги фаолиятимда алоҳида саҳифа. Бунга қадар мен Ўзбекистон олимпия терма жамоасида ишлаганман. Ўша таркибдаги кўплаб футболчилар кейинчалик миллий терма жамоанинг етакчиларига айланишганди. Қатардаги Осиё Кубогида 90 фоиз футболчи мен билан бирга олимпия терма жамоасида ҳам ишлаганди. Ўша мусобақага кетишдан олдин мен Осиё Кубогини қўлга киритиш учун кетаяпмиз деб айтгандим. Кўпчилик бунга ишонмаганди. Бироқ яхши иштирок этишимизга негадир ишонч бор эди. Тўғриси биринчи марта Ўзбекистон олимпия терма жамоасини менга топширишганида бироз иккиланиш бўлган. Аммо эртаси куни ишонч пайдо бўлган.
Биласизми, 90 йилларда мен тадбиркор бўлиб ишлаган пайтларда Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам берардим. Тўғри ҳеч қаерда рўйхатда бўлмаганман, аммо сафарларга борардим, молиявий жиҳатдан ёрдам берардим, ҳомийларни топиб берардим. Ўшанда терма жамоа таркибига қараб туриб "агар менга миллий терма жамоани топширсангиз Жаҳон чемпионатига олиб чиқаман, агар буни уддалай олмасам "Мерседес" русумли машинам сизларга" дегандим. Аммо ўшанда ҳеч ким менга ишонмаганди, орадан 15 йил ўтиб барибир терма жамоа бош мураббийига айландим. Бу тақдир бўлса керак.
- Осиё Кубогидаги ажойиб иштирокнинг замирида нима ётарди?
- Қатар билан очилиш ўйини энг муҳими эди. Ўртада мураббийлик фаолиятим турарди. Ҳиссиётлар кучли эди. Мен ўзимдан кўра йигитлар ҳақида кўпроқ қайғурардим. Уларга ишонардим. Сабаби Осиё Кубоги бошланишига бир ой қолганида ҳеч кимга ютқазмай келаётгандик. Осиё Кубогида омадимиз келди деганларга қўшилмайман, бизда ўйин бор эди. Ҳа омадимиз келмаганди, Осиё Кубогини юта олмагандик, шунда омадимиз келмаганди. Ўшанда мусобақада чемпион бўлиш учун энг яхши имкониятга эга эдик.
- Айни пайтда “Бунёдкор” бош мураббийисиз. Клубни қабул қилишдан аввал ўз олдингизга қандай вазифалар қўйдингиз?
- "Бунёдкор" клуб ўз анъаналарига эга. Бунгача ушбу жамоада Сколари, Зико каби жаҳон даражасидаги мураббийлар ишлашган. Бу эса мухлислар олдида ўзига хос масъулият юклайди. Ушбу клубда яратилган шароитлар ҳеч бир клубда йўқ. "Бунёдкор"дан кучли тарбияланувчилар етишиб чиққан, менинг вазифам уларни янада кўпайтириш. Клуб Ўзбекистон шарафини халқаро аренада ҳимоя қилишга ҳақли. "Бунёдкор"ни Осиё чемпионлар лигасига қайтариш учун бор кучим билан ҳаракат қиламан.
Ҳар бир ўйиндан сўнг футболчиларга бу баҳс тарихга айланди деб айтаман. Сен бугун Жаҳон чемпиони бўлдинг, демак сенинг рақибларинг сони янада кўпайди. Меҳнат қилмасанг ҳеч қачон чўққида қололмайсан. Ҳар куни сен кучли эканлигингни исботлашинг керак.
Манба: championat.asia “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)