Одатда, инсоннинг бирор ютуқни қўлга киритишида “кадр орти қаҳрамон”ларининг ҳиссаси катта бўлади. Спортчининг парвозида ҳам худди шундай ҳолат кузатилади. Кадр ортидагилар албатта, ота-она ва мураббийлар десак янглишмаган бўламиз.
Бугун биз ана шундай “кадр орти қаҳрамонлари”дан бири, Рио Олимпиадаси совриндори, Жаҳон ва Осиё чемпиони, ҳозирда профессионал боксда зафарли одимини давом эттираётган Шаҳрам Ғиёсовнинг отаси Жамшид ака Ғиёсов билан суҳбат қурдик. Суҳбатимиз асосан Шаҳрамнинг болалиги, фаолияти ва бироз шахсий ҳаёти борасида бўлди. Қуйида ушбу интервьюни эътиборингизга ҳавола этамиз.
- Аввало, Шаҳрамнинг навбатдаги ажойиб ғалабаси билан табриклайман!
- Рахмат. Бу ғалаба бутун Ўзбекистон халқига бағишланади.
- Жамшид ака одатда оталар фарзандларини жанговар спорт турига етаклаб боради...
- Тўғри, ўғлим боксчи бўлишини доимо хоҳлардим.
- Бунга баъзи омиллар сабаб бўлади. Мисол учун, нимжонлиги, болалардан доим калтак еб юриши, ёки ундаги иқтидор туфайли. Шаҳрамда қай бири кузатилган эди?
- Шаҳрам ёшлигидан жуда шўх бола эди. Бокс турига иштиёқи баландлиги туфайли олиб борганман.
- Умуман олганда оилада, қариндош-уруғлар орасида профессионал спортчилар бўлганми. Сизнинг ўзингиз қай спорт тури билан ошносиз?
- Профессионал бўлмаганмизку, лекин акаларим билан бирга бокс тури билан мунтазам шуғулланганмиз.
- Спортчининг ота-онаси бўлиш ҳам жуда қийин. Айниқса, онага бу кўпроқ билинса керак. Давомий мусобақалар, ўқув-машғулот йиғинлари, туфайли, оила даврасида кам бўлади. Айниқса, жанг мобайнидаги ўтказиб юборилган зарбаларни кўриш ҳам жуда оғриқли. Ота сифатида бундай ҳолатларга қандай қарайсиз?
- Тўғри, онаси умуман жангларини кўра олмайди. Ёшлигидан йиғинлар, мусобақалар билан бўлиб, деярли уйда бўлмаганлиги ҳам бор гап. Лекин спортнинг бундай ёзилмаган қонун-қоидаси борлигини билардим. Билиб туриб, боксчи бўлишини хоҳлаганман. Шунинг учун, доимо, унинг кайфиятини кўтариб, далда бериб келганман.
- Одатда, Шаҳрамни фикрлаш доираси анча мукаммаллигига гувоҳ бўлганмиз. Болаликда, аъло баҳоларга ўқиганга ўхшайди?
- Албатта, мактабда жуда аъло баҳоларга ўқиган. Гарчи, жуда ҳам шўх бўлсада.
- Интервьюларини бирида тақдим этилган машиналарни сизга совға қилганини айтганди. Бу жараён ота учун жуда таъсирли тўғрими?
- Жуда ҳам хурсанд бўлганман. Бу ота учун бахт!
- Спортчиларнинг энг катта душмани юлдузлик касали ҳисобланади. Бу борада ҳам ўғлингиз билан гаплашиб турасизми?
- Албатта, бундай инсонга ҳос бўлмаган одатларни ўрганиб олмаганлиги учун яратганга шукр айтаман. У ҳамма билан бир хил муносабатда бўлади.
- Умуман олганда ғалабани Роналду услубида нишонлаши сизга ёқадими. Балки, сиз ҳам Роналду ихлосмандидирсиз?
- Бу мен учун янгилик бўлган эди. Роналду жуда иқтидорли футболчи ва жуда кўп ўз устида мехнат қилади. Рио Олимпиадасида ғалабани бундай нишонлашидан хабарим йўқ эди.
- Ёшликдаги мағлубиятларини қандай қабул қилардингиз. Унга бундай жанглардан сўнг, қандай сўзларни айта олардингиз. Жавобингиз, эндигина фарзандлари спорт оламига кириб келаётган ота-оналар учун дастуриламал бўлиши мумкин?
- Шаҳрам ёшлигида жуда кўп мағлубиятларга учраган. Лекин, унга доим ўғлим ҳафа бўлма, ўз устингда янада кўпроқ ишлагин. Насиб бўлса, ҳали чемпион бўласан, барчаси олдинда дердим. Шукрки, айтганларимни уддасидан чиқа олди.
- Ўғлингизни сизга ёқадиган энг яхши одати, ҳарактерини айта оласизми?
- Олдига мақсад қўйдими, албатта унга эришишга ҳаракат қилади.
- Баъзан Шаҳрам ҳақида ҳам ўзига ҳос миш-мишлар учраб туради. Баъзилари танқидий кўриниш ҳам олади. Буни қандай қабул қиласиз?
- Ҳар бир одамнинг ўзини фикри бўлади. Ҳаммага бирдек яхши кўрина олмайсиз. Лекин, хеч қачон Шаҳрам бировнинг дилини оғритадиган ишлар қилишини тасаввуримга сиғдира олмайман. Ўйлайманки, тарбияни яхши бера олганман. Қолаверса, ўзига яраша ақлга ҳам эга. Миш-мишларга одатда эътибор бермайман. Чунки, ўғлимни яхши биламан.
- Токио Олимпиадасида иштирок этишини хоҳлармидингиз. Профи рингга яхшигина мослашиб олган бир вақтда, яна ҳаваскорга қайтиш қийинчилик туғдирмайдими?
- Шаҳрам Ўзбекистон байроғини кўтариш учун доимо тайёр. Агар, ёшларнинг лицензия олиш имконияти пастроқ бўлса, албатта иштирок этади деб ўйлайман.
- Эътибор берсангиз, машҳур спортчиларимизнинг баъзиларида ўз академиялари мавжуд. Балки, Бухорода ёш иқтидорли боксчиларни тарбиялаш учун сизларда ҳам шундай ният бордир?
- Насиб бўлса, фаолиятини якунлагандан сўнг, бокс академияси очиш ниятидамиз.
- Рио Олимпиадаси финалини қандай хотиралар билан эслайсиз? Балки профи рингда Данияр Елеуссинов билан тўқнаш келишини хоҳларсиз?
- Рио олимпиадаси бутун умр эсда қоладиган лаҳзаларни тақдим этган. Даниярга келсак, уни жуда кучли боксчи деб биламан. Ўйлайманки, профи рингда ҳам улар тўқнаш келади.
- Ҳозирги кундаги энг катта шов-шув, Шаҳрамни оила қуриши борасида кетмоқда. Келин шоу-бизнес вакиласидан бири эканлиги ҳақида айтилмоқда... Шунга ўхшаш гап-сўзлар кўп. Аслида, тўй қачон?
- ???? Режамиз бўйича, 2020 йилда тўй қилишимиз керак. Узоғи 2021 йилда албатта бўлади.
- Жамшид ака мазмунли сухбатингиз учун катта рахмат! Насиб қилса, Шаҳрам нуфузли камарларни қўлга киритганда, янада сизга саволларимиз кўпаяди. Ана шу кунларда ҳам сиз билан суҳбат қуриш насиб-у рўзи айласин!
- Эътибор учун, катта рахмат.
Аҳмад ЭШМАТОВ суҳбатлашди
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин