date

Арсенал Ла Лига футболчисини нишонга олди

Арсенал Ла Лига футболчисини нишонга олди
Эльче клуби ярим ҳимоячиси Родриго Мендоса Лондоннинг "Арсенал" жамоасига ўтиши мумкин. "Канонирлар" 20 ёшли футболчини диққат билан кузатишмоқда ва келаси йилда уни трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқишмоқда, деб хабар беради журналист Сем Дин.

Футболчининг шартномасида 20 миллион евро миқдорида товон пули белгиланган. Катта эҳтимол билан Мендоса мавсум якунида "Эльче"ни тарк этади, бироқ январ ойида трансфер амалга ошиши эҳтимолидан ҳам воз кечилмайди.

Родриго Мендоса жорий мавсумда "Эльче" сафида ўнта ўйинда майдонга тушиб, икки гол уришга муваффақ бўлди. Трансфермаркт портали маълумотига кўра, умидли испаниялик футболчининг трансфер қиймати 9 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Арсенал Ла Лига футболчисини нишонга олди