
"Реал" Мадрид клубининг устози Хаби Алонсо атрофида сўнгги пайтларда айланаётган истеъфо ҳақидаги гап-сўзларга жавоб қайтарди. Унга кўра, бундай хабарлар унинг диққатини чалғита олмайди ва ишига мутлақо таъсир қилмайди.
Винисиус можароси ва кескинлик
Indykaila News ва The Athletic нашрларига кўра, бу ҳолатга жамоанинг асосий вингери Винисиус Жуниор билан мураббий ўртасидаги ўзаро алоқалардаги совуқлик туртки бўлаётгани қайд этилган. Хабар қилинишича, бразилиялик футболчи Алонсога нисбатан беҳурматлик намойиш этган ва у мураббий жамоа бошида турган пайтда янги шартнома имзолашни қатъиян истамаётган.
Алонсонинг қатъий позицияси
Алонсо эса бу каби хабарларга қатъий равишда муносабат билдирди:
«Клуб раҳбариятидан оммавий дастак (қўллаб-қувватлаш) баёнотига заруриятим йўқ. Мен ҳар куни раҳбарият билан мулоқотдаман, шунинг ўзи етарли. Истеъфо ҳақидаги гап-сўзлар менга таъсир қилмайди. Мен эътиборимни фақат машғулот ва беллашувларга қаратганман».
Мураббий ҳозир жамоада ҳеч ким вазиятдан мамнун эмаслигини тан олди, аммо бундан чиқиш йўлини топишга ишора қилди. Эслатиб ўтамиз, айни дамда "Реал" Ла Лиганинг 13 туридан кейин 32 очко билан чемпионатда пешқадам бўлиб турибди, шунга қарамай, Алонсонинг келажаги ҳақидаги тахминлар, жумладан, январ ойида "Ливерпул"га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар тинмаяпти.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.