date

Шомуродовнинг чиройли голи Башакшеҳирга ғалаба келтирмоқда (видео)

Шомуродовнинг чиройли голи Башакшеҳирга ғалаба келтирмоқда (видео)

Туркия чемпионатининг 13-тури доирасида «Башакшеҳир» ўз майдонида кучли рақиби «Трабзонспор» клубига мезбонлик қилмоқда. Ушбу кескин учрашувни «Башакшеҳир» сафида Ўзбекистон миллий жамоаси форварди Элдор Шомуродов бошланғич таркибда майдонга тушди.

Учрашувнинг 22-дақиқасида Дави Зельке мезбонлар учун ҳисобни очган бўлса, 37-дақиқада Фелипе Аугусто да Силва мувозанатни тиклади. Аммо биринчи бўлим тугаши арафасида, яъни 45-дақиқада Элдор Шомуродов шериги томонидан ҳавода узатилган тўпни моҳирлик билан бош билан дарвозага йўллаб, ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди. Унинг бу голи жуда чиройли ва муҳим вақтда урилди. Шу тариқа жамоалар танаффусга йўл олишди.

Яна бир ўзбекистонлик иқтидорли футболчи Аббос Файзуллаев жароҳатдан муваффақиятли тикланиб, учрашувнинг захира футболчилари қаторидан жой олди.

Туркия Суперлигаси. 13-тур
Башакшеҳир — Трабзонспор 2:1
24 ноябр, Фотиҳ Терим номидаги стадион
Башакшеҳир — Шенгезер, Булут, Дуарте, Ба, Эбоселе, Зелке, Кемен, Гунеш, Туруч, Ҳарит, Шомуродов.
Трабзонспор — Онана, Пина, Батагов, Эскихеллач, Оулаи, Фолкарелли, Зубков, Йокушлу, Фелипе Аугусто, Вишча, Онуачу.

Мазкур турдан олдин «Башакшеҳир» 13 очко билан 12-поғонани, «Трабзонспор» эса 25 очко билан 3-ўринни банд қилиб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Шомуродовнинг чиройли голи Башакшеҳирга ғалаба келтирмоқда (видео)