
Мадриднинг «Реал» клуби етакчиларидан бири, иқтидорли ярим ҳимоячи Жуд Беллингем жамоатчилик томонидан ўзига нисбатан билдирилаётган турли муносабатлар ва танқидларга қандай қарашини очиқлади.
Англиялик футболчининг таъкидлашича, «Қироллик клуби» шарафини ҳимоя қилувчи ҳар қандай ўйинчи доимий эътибор марказида бўлиши ва у ҳақда тинимсиз гап-сўзлар юритилиши одатий ҳолдир.
«Футболчилар, айниқса, «Реал Мадрид»дек буюк жамоа аъзолари ҳақида кўп гапиришлари – бу табиий жараён. Мен ҳақимда ҳам минглаб инсонлар турлича фикр билдиради, кимдир чин дилдан қайғуради, яна кимдир қўллаб-қувватлайди», — дейди футболчи.
Шунингдек, Беллингем ўзи учун ташқаридаги шов-шувлар эмас, балки яқин инсонларининг баҳоси биринчи ўринда туришини маълум қилди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!«Лекин мен учун чиндан ҳам қадрли ва аҳамиятли бўлган нарса — бу «Реал»нинг садоқатли мухлислари, майдондаги жамоадошларим ва энг асосийси, бош мураббийимнинг мен ҳақимдаги фикридир. Қолган гаплар мен учун иккинчи даражали», — дея қўшимча қилди Жуд.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.