
«Ливерпул»нинг машҳур собиқ футболчиси Жейми Каррегер «Челси»нинг 18 ёшли вингери Эстевао Уильяннинг ўйинидан ҳайратда. Ёш бразилиялик футболчи сешанба куни бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси учрашувида «Барселона»га қарши ўйинда «кўклар»нинг 3:0 ҳисобигаги ғалабасида асосий қаҳрамонлардан бири бўлди.
Ажойиб истеъдод эгаси учрашувда бир гол уришга муваффақ бўлди. «Менимча, биз ҳақиқий суперюлдузни кўряпмиз.
Бугун Эстевао барчани ортда қолдирди», – деди Каррегер CBS студиясида ўйиндан сўнг. Эстеваонинг ҳисобида Чемпионлар лигаси доирасидаги бешта ўйинда учта гол бор.
«Челси» уни ўтган ёзда Бразилиянинг «Палмейрас» клубидан сотиб олган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.