00:08 / 10.11.2020
1 512

Умид Аҳмаджонов БАА футбол ассоциациясига ташриф буюрди

Умид Аҳмаджонов БАА футбол ассоциациясига ташриф буюрди
Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти Умид Аҳмаджонов 9 ноябрь куни Дубай шаҳрида Бирлашган Араб Амирликлари футбол ассоциациясига ташриф буюрди.

Аҳмаджонов Халқаро Кураш Ассоциацияси вице-президенти, Осиё Олимпия Кенгаши қўмитаси аъзоси Зиёвуддин Ҳожиниязов ҳамроҳлигида БАА футбол ассоциацияси (UAEFA) президенти Рашид бин Ҳумаид Ал-Нуайми ва Ажман шаҳри мэри билан учрашган.

Мулоқот давомида томонлар ўзаро ҳамкорликка оид масалаларни муҳокама қилган. UAEFA билан бир неча йиллик дўстлик алоқаларига эга Аҳмаджонов ўз сўзида ассоциациянинг БАА, Осиё ва жаҳонда футболни ривожлантиришга интилишини эътироф этган. У шунингдек тўрт йил олдин Ўзбекистонда президент Шавкат Мирзиёев бошлаган ислоҳотлар дастури, хусусан спорт ва футболга қаратилаётган эътибор ҳақида алоҳида тўхталган.

Умид Аҳмаджонов, шунингдек, Осиё Олимпия Кенгаши шайх Аҳмад Ал-Фаҳад ас-Сабоҳ раҳбарлигида пандемия даврида бутун Осиё бўйлаб спорт ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун барча имкониятлар ишга солинаётганини қайд этган.

Томонлар якдил қизиқиш билдирган бошқа мавзуларда ҳам музокаралар олиб бориб, ўртадаги сермаҳсул ҳамкорлик давомли бўлишига умид билдиришган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Умид Аҳмаджонов БАА футбол ассоциациясига ташриф буюрди