Sony компанияси шу йилнинг 18 октябрь куни Sony Xperia Ear номли ақлли гарнитурани сотувга чиқаради, дейилади "Terabayt.uz" сайти хабарида.
Sony Xperia Ear персонал ёрдамчи функциясини бажарадиган кичкина гарнитура ҳисобланади. У овозли буйруқларни аниқлаб, смартфон билан боғланади ва фойдаланувчига керакли маълумотларни тақдим қилади. Гарнитура Sony Agent технологиясини қўллаб-қувватлайди, унга яқинлик сенсори ўрнатилган. Мисол учун, гарнитура ўз эгасини жорий ишлардан чалғитмаган ҳолда, режалаштирилган ҳодиса ва топшириқларни эслатиб туриши мумкин.
Гаджет 29,5 x 15,2 x 25,2 мм ўлчамга эга бўлиб, бор-йўғи 6 грамм юк босади. У оғирлиги 31 грамм бўлган зарядлаш қурилмасидан қувватланади. Sony Xperia Ear NFC ва Bluetooth модулларини қўллаб-қувватлайди, IPX2 стандарти бўйича чанг ва сувдан ҳимояланган. Нархи – 194 доллар атрофида бўлиши ҳақида хабар берилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси