LG G5 ноябрь ойида Android 7.0 Nougat версиясига янгиланади

  • Технология
  • 18-10-2016, 12:49
  • 726
  • LG G5 ноябрь ойида Android 7.0 Nougat версиясига янгиланади

    LG компанияси сўнгги пайтларда кучли техник параметрларга эга ҳамда энг охирги дастурий версиялар билан таъминланган мобил қурилмаларни тайёрлаётгани барчага маълум. Мисол учун бундан бир ойча олдин намойиш этилган компаниянинг LG V20 флагмани Android 7.0 Nougat ўрнатилган жаҳондаги биринчи янги қурилма бўлди.

    Шунингдек, Android 7.0 Nougat версиясига Nexus туркумидаги смартфонлар ҳам бирин-кетин янгиланди. Эндиликда Android дастурида ишлайдиган бошқа смартфонларнинг энг сўнгги версияга янгиланиши кутилмоқда.

    Phonearena нашрининг Австралиянинг Optus мобил операторига таяниб ёзишича, LG фирмасининг яна бир флагмани LG G5 шу йилнинг ноябрь ойида Android 7.0 Nougat версиясига янгиланиши мумкин. Ҳозирча смартфоннинг айнан қайси санада янги дастурга эга бўлишига аниқлик киритилмаган.