Аввал Ad Blocker ҳақида маълумот: бу ном интернетда рекламаларни кўринмайдиган қиладиган дастурлар учун ишлатилади, яъни улар сайтларда рекламаларни блоклайди.
Facebook эса бир неча ойдан буён шунақа дастурларни ўз сайтида блоклаш билан шуғулланаётган эди. Бунинг натижасида Facebook’нинг веб версиясида кўпчиликнинг Ad Blocker дастурлари ишламай қолган ва уларга рекламалар кўрсатилган. Бу эса компания даромадларининг ошишига хизмат қилмоқда.
Бу ҳақда Facebook’нинг молиявий масалалар бўйича директори Девид Вейнер (David Wehner) маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Ad Blocker’ларни блоклаш Facebook’нинг веб версиядаги рекламадан даромадини 18 фоизга оширган.
Ҳозирда ҳам компания муҳандис ва дастурчилари Ad Blocker’ларга қарши курашишда давом этишмоқда ва устун келишмоқда. Умуман олганда бирор хизматдан текин фойдаланилса, рекламаларга ҳам чидаш керак, шундай эмасми? “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади