Япония олимлари сингандан кейин қайта тикланадиган ойна яратишди

  • Технология
  • 15-12-2017, 11:30
  • 386
  • Япония олимлари сингандан кейин қайта тикланадиган ойна яратишди
    Токио университети олимлари сингандан кейин қайта тикланиши мумкин бўлган ойна ихтиро қилишди. Бунда, олимлар асос сифатида синтетик полимердан фойдаланишди.

    Яратилган ойнани аввал кесиб икки бўлакка ажратиб, кейин яна бирлаштиришди. Бино ичидаги ҳарорат шароитида икки минут ичида эса бўлакка ажратилган ойналар ўзаро бирлашди.

    Лекин, бу ойнанинг мустаҳкам бўлиб бирикиши учун, бир соатдан олти соатгача бўлган вақт керак бўлиши ҳам айтиб ўтилди. Олимларнинг фикрига кўра, ойнанинг бирикиши полимер таркибидаги молекулаларнинг водородлар орқали, ўзларининг дастлабки ҳолатига қайтиш учун қиладиган ҳаракати сабабли рўй берар экан.

    “Life” интернет нашри хабарига кўра, профессор Юсукэ Янасигава бу ойналар экологияга катта зарар келтирмаслигини таъкидлаган.