18:53 / 23.09.2023
292

Янги iPhone сотиб олиш учун Ўзбекистонда неча кун ишлаш кераклиги ҳисобланди

Янги iPhone сотиб олиш учун Ўзбекистонда неча кун ишлаш кераклиги ҳисобланди

Фото: AP

Ўзбекистонда янги iPhone 15 Pro (128 Gb) сотиб олиш учун ўртача 123 кун ишлаш керак бўлади. Kaktus.media таҳририяти очиқ манбалардан олинган маълумотларни таҳлил қилиб, шундай хулосага келди.

Нашрнинг таъкидлашича, бунда ишлаб топилган пуллар фақат янги iPhone учун жамғарилиши кераклиги назарда тутилган. Яъни, уларни озиқ-овқат, кийим-кечак, кўнгилочар ва коммунал хизматларга умуман сарфламаслик лозим.

Марказий Осиё мамлакатлари таққослаб кўрилса, Тожикистон аҳолиси Apple компаниясининг янги смартфони учун энг кўп – 144 кун ишлашига тўғри келади. Қозоғистон аҳолиси эса энг кам – 70 кун. Қирғизистон аҳолиси 90 кун меҳнат қилади.

Нашрнинг қайд қилишича, бундай кўрсаткичларни ҳисоблаб кўриш учун iPhone 15 Pro (128 Gb) смарфтонига олдиндан буюртма беришнинг ўртача нархлари олинган. Кейин ҳар бир мамлакатдаги ўртача иш ҳақи миқдори 21 га, яъни 1 ойдаги иш кунларининг умумий сонига бўлинган. Манба сифатида статистик қўмиталар ва маҳаллий Apple қурилмалари дилерлари маълумотларидан фойдаланилган.

Аввалроқ, Россиянинг Picodi нашри таҳлилчилари iPhone 15 Pro смартфонини сотиб олиш учун туркияликлар энг кўп - 124 кун ишлаши лозим эканини аниқлаган эди. Қайд қилинишича, Филиппин аҳолиси бунга 80 кунлик, бразилияликлар эса 67 кунлик маошини сарфлашига тўғри келади. Россияда бу кўрсаткич 47 кунга яқин. Хитой аҳолиси 24 кун меҳнат қилиши лозим. Ривожланган мамлакатларда бу кўрсаткич янада кичикроқ: янги iPhone 15 Pro сотиб олиш учун японияликлар 13 кун, германияликлар 10 кун, сингапурликлар ва австралияликлар 7 кун сарфлайди. АҚШ аҳолиси Apple компаниясининг янги смартфонини сотиб олиш учун 6 кун меҳнат қиладиган бўлса, Швейцария аҳолиси атиги 5 кун ишлаши кифоя.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Янги iPhone сотиб олиш учун Ўзбекистонда неча кун ишлаш кераклиги ҳисобланди