2100 йилга келиб одамлар ерости шаҳарларида яшайди ва сунъий интеллектнинг маслаҳатлари ва тавсияларига таянади. Бу илмий фантастик фильм сценарийсига ўхшайди. Аммо бундай ҳаёт ҳақиқатга айланиш эҳтимоли юқори, дейди экспертлар.
“Рақамлаштирган инсонлар” орамизда яшай бошлайди
Сунъий интеллектга эга рақамли инсонлар ва гумоноид-роботлар кундалик ҳаётда муҳим рол ўйнай бошлайди. Улар хона тозалаш ва кир ювиш каби оддий ишлардан тортиб, мураккаб вазифаларгача бажариши мумкин бўлади.
“2100 йилга келиб, бизнинг ҳаётимиз технологиялар билан чамбарчас боғланади. Улар бизни йўналтиради, шакллантиради ва бошқаради. Гумоноид-роботлар инсонлар билан ёнма-ён яшашни бошлайди. Улар мураккаб жарроҳлик операцияларидан тортиб, инсонлар билан оддий мулоқотгача бўлган турли вазифаларни бажаради”, — дейди PushFar компаниясининг бош директор ва ҳамтаъсисчиси Эд Жонсон.
Сунъий интеллект одамларга танлашда ёрдам беради
Келажакда сунъий интеллект ҳар бир одамга ҳамроҳ бўлиб, у учун қарорлар қабул қилади. Шу жумладан, қандай касб танлаш бўйича ҳам.
“Қайси касбни танлаш ҳақида бош қотиришга ҳожат йўқ. Сунъий интеллект бўйича “устозингиз” уни сиз учун бажаради ва якуний қарорни қабул қилишингиз учун барча маълумотларни тақдим қилади”, — дейди Жонсон.
Ер остидаги шаҳарлар
Тахминларга кўра, 2100 йилга келиб, ер усти бўшлиғида фойдаланиш мумкин бўлган жойлар кам қолиши натижасида шаҳар инфиратузулмасининг кўп қисми ер остига кўчади. Роботлар эса ерости туннелларини қуриш билан банд бўлади.
Янги ерости қурилиш технологияларида фаол бўлган hyperTunnel робототехника компаниясининг маълум қилишича, роботлар туннел қазишади ва тадқиқотчилар янги ерости яшаш жойлари ва бинолар хариталарини яратиш учун кенгайтирилган реалликдан фойдаланади.
Ерости иншоотлари шаҳар марказидаги жой танқислигини ҳал қилишга ёрдам беради. Астек биноларидан илҳомланган Мехикодаги Earthscraper 65 қаватли тескари пирамида каби ерости иншоотларини қуриш режалари аллақачон амалга оширилмоқда.
Дипфейклар туфайли видеолардаги сув белгилари
Фотоаппарат ишлаб чиқарувчилари рақамли сув белгиларини жойлаштиришлари керак бўлади, чунки қалбаки суратлар тобора кўпайиб бормоқда ва уларни ҳақиқийсидан фарқ қилиш қийин.
“Дипфейк технологияси юксалиши натижасида рақамли ахборотларнинг хоҳ улар фотосуратлар, видеолар ёки аудио ёзувлар бўлсин, ҳақиқийлигига ишона олмаймиз”, — дейди Sectigo хавфсизлик компаниясининг тажриба ва хавфсизлик бўйича директори Тим Каллан.
Болалар виртуал мактабга боради
Kabuni компаниясининг бош директори ва асосчиси Ҳимеш Пател сунъий интеллект болалар таълимида иштирок этишини айтди. У ўқувчилар вақт бўйлаб саёҳат қилиши мумкин бўлган виртуал дарсларни таклиф қилди.
Ушбу виртуал мактабда ўқувчилар космик лифтларда кўтарилади, астрофизикани ўрганади, вақт бўйлаб саёҳат қилади, тарих сабоқларини ўрганади ва якка тартибда шуғулланиш учун сунъий интеллект “устозлари” билан мулоқот қилади.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг