Фото: AFP/Getty Images
Кўпгина сунъий интеллект (СИ) тизимлари, шу жумладан ҳалол бўлишга ўргатилганлари одамларни қандай алдашни ўрганган. Буни Patterns нашрида чоп этилган тадқиқот кўрсатди.
Олимлар сунъий интеллект тизимлари ёлғон маълумотлардан қандай фойдаланиши ҳақидаги ҳисоботларни таҳлил қилишди. Энг ёрқин мисол «Дипломатия» ўйинига ўргатилган CICERO алгоритми эди. Унда ўйинчи дунёни забт этиш учун иттифоқлар тузиши керак. CICERO ўйин давомида ўз иттифоқчиларига қасддан зарба бермасликка ўргатилган бўлса ҳам ҳалол ўйнамаган.
Бошқа сунъий интеллект тизимлари «Starcraft II» стратегия ўйинида сохта ҳужумларни уюштиришни ва покерда ғирромлик қилиш қобилиятини намойиш этган. Баъзи алгоритмлар ҳатто ўз хавфсизлигини баҳолаш учун мўлжалланган тестларни алдашни ўрганган.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, СИ алдашни ўрганишда давом этса, одамлар унинг устидан назоратни йўқотиши мумкин. Шу сабабли, ушбу муаммони ҳал қилиш ва тизимни юқори хавфли технология сифатида таснифлаш учун имкон қадар тезроқ қатъий қоидаларни ишлаб чиқиш кераклиги айтилмоқда.
Олимлар ҳозирча сунъий интеллектнинг алдашни ўрганиши сабабларини билмайди. Бироқ, СИ вазифани яхшироқ бажариш учун алдов ва ҳийладан фойдаланаётган бўлиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Боррел: АҚШ Россияга 300 километргача ичкарига зарба беришга рухсат берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”