date

"Водий дербиси"да "Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди

"Водий дербиси"да "Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди

Қўқонда кечган “Водий дербиси” футбол мухлисларини бир қадар ҳайратда қолдирди — “Қўқон-1912” ўз уйида катта босим остида бўлишига қарамасдан, сўнгги дақиқаларда “Навбаҳор”ни енгишга муваффақ бўлди.

Баҳс жуда кескин ўтди. Илк бўлимда ҳар икки жамоа хавфли вазиятлар яратган бўлса-да, ҳисоб очилмади. Аммо иккинчи таймнинг қўшиб берилган вақтлари “Қўқон-1912” учун ҳақиқий драмага айланди.

90+4-дақиқада Андро Гиоргадзе жамоани олдинга олиб чиқди — у бурчакдан узатилган тўпни аниқ зарба билан дарвоза тагига йўллади. Бу голдан кейин “Навбаҳор” жамоавий ҳужумларни кўпайтирди, аммо бу фақатгина уларнинг орқа чизиғида бўшлиқ қолдиришига сабаб бўлди.

Натижада 90+11-дақиқада Жавоҳир Ҳусанов қарши ҳужумни муваффақиятли якунлаб, ҳисобни 2:0 қилди.

Бундан олдинроқ, 22-дақиқада “Навбаҳор” ярим ҳимоячиси Азим Аҳмедов қўпол ҳаракати учун тўғридан-тўғри қизил карточка олган ва жамоани кам сонли таркибда қолдирган эди. Шу ҳолат дербининг умумий манзарасини тубдан ўзгартирди.

«Қўқон 1912» — «Навбаҳор» 2:0
Қўқон. «Марказий» стадион.
Гол: Андро Гиоргадзе (90+4), Жавоҳир Ҳусанов (90+11) 

«Қўқон-1912»: Азизхон Исақов (13), Шаҳзод Акрамов (19), Жасурбек Ёқубов (5), Андро Гиоргадзе (44), Асліддин Тоштемиров (4), Аброр Каримов (23), Шота Гвазава (7), Муҳаммаданас Ҳасанов (22), Шоҳруҳ Гадоёв (10), Абдуғафур Ҳайдаров (78), Даци Клейди (17)

«Навбаҳор»: Шукрон Йўлдошев (16), Муҳаммадбобур Мўйдинов (32), Гилерме Гедеш (36), Игор Габриэл (99), Азимжон Аҳмедов (7), Русланбек Жиянов (17), Аббос Ғуломов (70), Шерзод Ғуломжонов (6), Шоҳмалик Комилов (8), Наврўзбек Иминжонов (71), Асадбек Жўрабоев (22)

Бу ғалаба “Қўқон-1912” учун нафақат тарихий, балки руҳий жиҳатдан ҳам муҳим бўлди. Жамоа сўнгги турлардаги муваффақиятсиз сериядан сўнг, ўз мухлислари олдида қайта ишонч қозонди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Водий дербиси"да "Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди