
"Реал" бош мураббийи Хаби Алонсо "Эл Класико" олдидан жамоаси ўйини ҳақида фикр билдирди. У жамоанинг ҳозирги ҳолатидан мамнунлигини, бироқ янада яхши ўйнаш мумкинлигини айтди.
Алонсо жамоа мустаҳкам пойдевор яратганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, "Реал" ишончли ҳаракат қилмоқда ва энди навбатдаги босқичга чиқиш лозим. У "Барселона"нинг фаол прессингига эътибор қаратиб, энг асосийси ўз жамоаси ва унинг ўйини эканини қайд этди.
Алонсо ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни ва мухлислар мамнунлигини исташини билдирди. "Реал" Ла Лигада 24 очко билан биринчи ўринда бормоқда.
"Барселона" эса 22 очко билан иккинчи поғонада жойлашган. "Эл Класико" учрашуви 26 октябрь куни соат 20:15 да Мадридда бошланиши белгиланган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар