
"Сандерленд" ҳужумчиси Вилзон Изидор жамоаси Англия Премер лигасининг 9-турида "Челси" устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Учрашув 25 октябрь куни бўлиб ўтди.
Изидор ушбу баҳсда "Сандерленд" сафида гол уришга муваффақ бўлди. Франциялик футболчи бунгача "Зенит" ва "Локомотив" клубларида ҳам тўп сурган. Унинг сўзларига кўра, жамоа турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилгани қувончли, бироқ мавсум ҳали якунланмаган.
Футболчи жамоаси олдинда узоқ йўл борлигини таъкидлади. У "Сандерленд" футболчилари диққатни йўқотмасдан, ҳар бир учрашувга жиддий тайёргарлик кўриши лозимлигини айтди.
Айни пайтда "Сандерленд" 17 очко тўплаган ҳолда иккинчи поғонада бормоқда. Клуб мавсум давомида юқори натижаларни сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда.
Изидор ва унинг жамоадошлари кейинги учрашувларда ҳам муваффақиятни давом эттириш ниятида.
Изидор "Сандерленд"нинг 17 очко тўплаб 2-ўринга чиқишига голи билан ҳисса қўшди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар