date

“Челси” сўнгги сонияда мағлуб бўлди, “Нюкасл” ғалабани сақлаб қолди...

“Челси” сўнгги сонияда мағлуб бўлди, “Нюкасл” ғалабани сақлаб қолди...

Англия Премьер-лигасининг 9-турида Лондоннинг “Стэмфорд Бридж” стадионида мухлислар учун ҳақиқий драма намойиш этилди. “Челси” ўз майдонида “Сандерленд”ни қабул қилиб, учрашувни кучли старт билан бошлади — жамоанинг ёш иқтидори Алехандро Гарначо дебют голи билан “аристократлар”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бу гол унинг “Челси” сафидаги илк йирик саҳнадаги муваффақияти бўлди.

Бироқ бу устунлик узоққа чўзилмади. Биринчи бўлимнинг ярмида “Сандерленд” жамоаси жавоб қайтаришга муваффақ бўлди — Изидор аниқ зарба билан ҳисобни тенглаштирди. Ушбу эпизод “Челси”нинг ҳимоядаги беэътиборлигини кўрсатди ва учрашувнинг қолган қисмида лондонликлар босимни сақлаб қолишга ҳаракат қилдилар.

Бироқ барча ҳаракатларга қарамай, Премер-лигада кўп кузатиладиган сценарий такрорланди — охирги дақиқада келган гол. Учрашувнинг 90+3-дақиқасида “Сандерленд” ҳужумчиси Талби жамоасига ғалабани таъминлайдиган тўпни киритди. Натижада меҳмонлар қимматли 3 очко билан уйига қайтди ва жадвалда 2-ўринга кўтарилди. “Челси” эса ўз майдонидаги навбатдаги имкониятни қўлдан бой берди.

Челси — Сандерленд 1:2
Голлар: Гарначо (4) — Изидор (22), Талби (90+3).
Челси — Санчес, Жеймс, Ачимпонг (Адарабиойо, 76), Чалоба, Кукуреля, Кайседо, Фернандес, Нету (Сантос, 85), Гарначо (Эстевао, 58), Педро (Жорж, 85), Гиу (Гиттенс, 76).
Сандерленд — Руфс, Мукиэле, Баллард, Гертрюйда, Мандава, Ҳум, Траоре (Талби, 65), Садики, Жака, Ле Фе (Ригг, 75), Изидор (Бробби, 75).
Огоҳлантиришлар: Ле Фе (70), Сантос (88).

Шу билан бир вақтда Ньюкасл шаҳридаги “Сент-Джеймс Парк”да ҳам кескин ўйин кечди. “Нюкасл” ўз уйида “Фулҳэм”ни қабул қилди ва баҳс ниҳоятда тортишувли руҳда ўтди. Илк бўлимда Мерфи жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди, аммо меҳмонлар иккинчи бўлимда Лукичнинг зарбаси билан ҳисобни тенглаштиришди. Ҳаммаси 90-дақиқада ҳал бўлди — Бруну Гимараэс жамоасини муҳим ғалабага олиб келди ва “Нюкасл”га 3 очко тақдим этди.

Нюкасл — Фулҳэм 2:1
Голлар: Мерфи (18), Гимараэс (90) — Лукич (56).
Нюкасл — Поп, Триппиер, Тиау, Ботман (Шер, 61), Берн, Жоэлинтон, Гимараэс, Майли (Тонали, 61), Мерфи (Барнс, 61), Гордон (Эланга, 76), Волтемаде (Осула, 86).
Фулҳэм — Лено, Тете, Диoп, Бэсси, Сессенион, Лукич (Керни, 85), Берг, Траоре (Кинг, 76), Смит-Роу (Кевин, 46), Ивоби, Хименес.
Огоҳлантиришлар: Тете (3), Ивоби (66).

Бу турда Премьер-лига мухлислари яна бир бор инглизча драманинг тўлиқ кўринишини кўришди — кеч келган голлар, кескин ҳимоя ва сўнгги сонияларда ҳал бўлган натижалар.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Челси” сўнгги сонияда мағлуб бўлди, “Нюкасл” ғалабани сақлаб қолди...