Ёз фаслида телефондан фойдаланмасак ҳам ўз-ўзидан қизиб кетиш ҳолатлари кузатилади. Доимий иссиқлик смартфоннинг ишдан чиқишига ёки бошқа муаммолар юзага келишига сабаб бўлади. Бунинг олдини олиш учун мутахассислар қуйидаги тавсияларга амал қилишни маслаҳат беради.
Фото: Deposit photos
Телефон ғилофини олиб ташлаш
Ортиқча пластик ёки силикон қатлами иссиқлик чиқиб кетишини қийинлаштиради, шунинг учун вақтинчалик телефон аксессуаридан халос бўлиш ва смартфондан бир оз эҳтиёткорлик билан фойдаланиш лозим.
Вентилятор ёрдамида совитиш
Гаджетни қуёш нури тўғридан тўғри тушадиган жойдан олинг ва уни текис, салқин юзага, вентилятор яқинига қўйинг. Аммо асло телефонни музлатгичга қўйманг: ҳароратнинг кескин ўзгариши техника учун зарардир.
Телефонни ўчириш
Агар смартфон иссиқ ҳавода узоқ вақт видео суратга олиш туфайли қизиб кетса, 5-10 дақиқага бутунлай ўчириб қўйиш суратга олишни тўхтатишдан кўра яхшироқ фойда беради. Смартфон етарли даражада совиганидан кейин уни қайта ёқишингиз мумкин.
Энергияни тежаш режимидан фойдаланиш
Фото: Shutterstock
Ушбу режимнинг ишлаш тартиби телефон русумига боғлиқ. Одатда энергияни тежаш режими иловаларнинг фонда юкланишини тақиқлайди, анимация ва дисплейнинг янгиланиш тезлигини камайтиради. Буларнинг барчаси гаджет тезроқ совишига ёрдам беради.
Самолёт режимидан фойдаланиш
Самолёт режими симсиз алоқаларнинг барини — мобил алоқа, Wi-Fi, GPS, Bluetooth’ни ўчиради, натижада, смартфон доимий равишда Wi-Fi уланиш нуқтасини излашни тўхтатади. Агар самолёт режимида Wi-Fi керак бўлса, уни қўлда ёқиш мумкин.
Телефоннинг ҳаддан ортиқ қизиб кетиш сабабини аниқлаш
Агар смартфонингиз ҳеч қандай сабабсиз қизиб кетаверса, созламалар орқали кўп энергия сарфлайдиган дастурни топишга уриниб кўринг. Одатда ҳаддан ташқари иссиқлик батареянинг кўп ишлашидан вужудга келади. Шунинг учун телефон созламалари орқали “Батарея” бўлимига киринг ва “Фойдаланиш вақти”ни текшириб кўринг. Агар энергия истеъмоли бўйича рўйхатнинг бошида сиз деярли фойдаланмайдиган илова турган бўлса, демак бу дастур телефон қизиб кетишининг асосий сабабчисидир.
Шубҳали дастурни юклаб олиш ёки унга фонда ишлаш учун кўп режимларга рухсат бериш смартфон қизиб кетишига олиб келди. Бундай дастурларни ўчириб ташлаш ёки ҳеч бўлмаганда геолокация каби хизматларга уланишини чеклаш фойда беради.
Юқорида санаб ўтилган тавсиялар натижа бермаса, муаммо смартфоннинг аппарат қисми билан боғлиқ бўлиб чиқади. Завод браки ёки ташқи таъсир натижасида бузилиш ҳам иссиқлик алмашинувида муаммоларга сабаб бўлади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди