
Одатда, телефонни блоклаш учун PIN-код ёки бармоқ изи сканеридан фойдаланамиз. Бироқ сўнгги тадқиқотларнинг кўрсатишича, бундай усуллар ҳам телефонни ташқи хавфдан яхши ҳимоя қилолмаслиги мумкин экан.
Terabayt.uz сайти ёзишича, хакерлар Wi-Fi сигнали орқали смартфондаги PIN-кодни аниқлаш усули топишди. Хакерлар бунинг учун қалбаки Wi-Fi нуқтасини яратишади ва узатилган сигнал ёрдамида фойдаланувчи ишлатадиган PIN-кодни билиб олишади. Бунинг оқибатини англаш эса у қадар мураккаб эмас.

Жараён WindTalker дастури ёрдамида амалга оширилади: у бошқа хакерлик дастурларидан фарқли ўлароқ, фойдаланувчи босадиган тугмаларнинг товушини ҳам аниқлаш имкониятига эга. Буларнинг барчаси Wi-Fi тармоғи орқали бажарилади.
Албатта, бундан хавотирга тушиш керак эмас. WindTalker дастури самарали ишлаши учун бир қатор муайян созлама ва шароитлар талаб этилади. Шундай бўлса-да, бу маълумот смарт қурилма фойдаланувчилари учун аҳамиятли. Айниқса, жамоат жойларидаги бепул Wi-Fi тармоқларга уланганда ҳушёр бўлиш керак. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар