Сунъий “ҳамроҳ”лар — яқин, аммо хавфли: психологлар СИга қарамлик ҳақида огоҳлантирмоқда

2 дақиқа ўқиш473
Сунъий “ҳамроҳ”лар — яқин, аммо хавфли: психологлар СИга қарамлик ҳақида огоҳлантирмоқда
Сўнгги йилларда сунъий интеллект (СИ) кўпчилик учун шунчаки ёрдамчи эмас, балки ҳиссий суҳбатдош, баъзан эса «идеал ҳамкор»га айланмоқда. Одамлар чат-ботларга сирларини айтишмоқда, баъзилар эса ҳатто уларни севги объекти сифатида қабул қилмоқда. Аммо шундай яқин муносабатлар ортида жиддий хатарлар ётади.

“Ғамхўр чат-бот” ортидаги хавф
Trends in Cognitive Sciences журналида чоп этилган сўнгги тадқиқотга кўра, одамлар ва сунъий интеллект ўртасидаги ҳиссий боғланиш психик ва ижтимоий мувозанатга жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. Миссури фан ва технология университети психологлари узоқ муддатли СИ-муносабатлар инсон тафаккури ва кундалик ҳаётида қандай ўзгаришларга олиб келишини ўрганишди.

“Сунъий интеллект инсон каби мулоқот қилаётгани ҳар доим яхши нарса эмас. Бу — янги ‘Пандора қутиси’дир”, — дейди тадқиқот муаллифларидан бири Даниэль Шанк.

Идеал суҳбатдош — нотўғри маслаҳатчи бўлиши мумкин
Чат-ботлар ғамхўрликни тақлид қилади, эмпатик жавоблар беради, лекин бу ишончлилик хато маслаҳатлар билан бирга келиши мумкин. Тадқиқотларда СИ нотўғри дори-дармон тавсия қилган, ҳатто суицидга олиб келган ҳолатлар ҳам қайд этилган.

“Агар биз СИ’ни доим тўғри маслаҳат беради деб ўйласак, у нотўғри маълумот тақдим қилса ҳам унга ишонишимиз мумкин”, — дейди Шанк.

Ижтимоий алоқаларга зарба — кўринмас изоляция
Одамлар реал ҳаётдаги инсонлардан кўра, “ҳеч қачон ранжитмайдиган” СИ билан мулоқот қилишни афзал кўрмоқда. Бу эса қуйидаги салбий ҳолатларга олиб келмоқда:
  • Ижтимоий изоляциянинг кучайиши;
  • Ҳақиқий муносабатларда реалистик бўлмаган кутилмалар;
  • Инсонларга нисбатан ишончсизлик ва ёлғизлик ҳисси.

Бундан ташқари, СИ доимо маълумот йиғади. Ушбу шахсий маълумотлар шахсга қарши фириб ёки манипуляция учун ишлатилиши мумкин.

“Махфий агентлар” — ҳеч ким текширмайди
Ижтимоий тармоқларда одамлар суҳбатларини кўриш ёки модерация қилиш имкони бор. Аммо СИ чат-ботлари махфий ишлайди — бу уларни янгиликлар ёки постлардан ҳам таъсирлироқ қилади. Баъзи чат-ботлар фитна назарияларини тарқатиши, ёлғон ғояларни илгари суриши ёки “дўстона” тарзда хавфли ҳаракатларга ундаши мумкин.

Технология эмас, одам ҳисси устувор бўлиши керак
Технология жуда тез ривожланмоқда, лекин одамлар бугун шахсиятсиз машиналар билан ҳиссий боғланиш хавфини тўлиқ англаб ета олмаяпти. Бунинг ортидан ижтимоий узилиш, психологик муаммолар ва жиддий оқибатлар келиб чиқиши мумкин.

Олимлар СИ билан муносабатларнинг психологиясини чуқурроқ ўрганиш, ҳуқуқий ва ахлоқий меъёрларни яратишга чақирмоқда. Чунки одамларга ўхшайдиган, лекин масъулият олмайдиган машиналар дунёси инсон руҳиятига ҳеч қачон бефарқ бўлмаслиги керак.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?