
Ҳиндистонда 22 та расмий тил ва юзлаб лаҳжалар мавжуд. Бу рақамли хизматлар, таълим, тиббиёт ва давлат бошқарувида тил тўсиқларини бартараф этишни муҳим вазифага айлантирган.
Мумбаи шаҳрида озиқ-овқат етказиб берувчи Винет Савант инглиз тилини билмагани сабаб ишининг дастлабки ойларида буюртма кўрсатмаларини тушунишда қийналди. Ўтган йили Зепто компанияси ҳайдовчилар учун иловага АИ асосида таржима функциясини қўшиб, олтита тил вариантини таклиф қилди.
Профессори Пушпак Бхаттачарйя маҳаллий тилларда сифатли рақамли маълумотлар етишмаслиги АИ-моделлар яратишдаги асосий муаммо эканини айтади. Шу боис ҳукумат 2022-йилда Bhashini лойиҳасини ишга тушириб, 22 тилда АИ-моделлар ишлаб чиқишни бошлади. Ҳозирда платформада 350 тил модели мавжуд.
АИ-технологиялар соғлиқни сақлашда ҳам қўлланмоқда. Мумбаи олимлари тамаки истеъмолини камайтириш бўйича кўп тилли, шахсийлаштирилган маслаҳат берадиган АИ-дастур яратмоқда.
Мутахассис АИ тил имкониятларини кенгайтириш технологик ривожланиш билан бирга ижтимоий бирлашиш учун ҳам муҳим эканини таъкидлайди. Савант эса: “Илова бизнинг тилимизда гапирганда, ўзимизни ишончлироқ ҳис қиламиз ва самаралироқ ишлаймиз”, — дейди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар