Шаҳлохоним Манзура учун самимий “ёр-ёр” куйлади (видео)

Хонанда Шаҳлохоним ўзининг Instagram саҳифасида мухлислар эътиборини тортган ажойиб ва таъсирли видео пост жойлади. Унда санъаткор дугонаси, хонанда Манзура учун махсус “Бахтинг муборак бўлсин” номли ёр-ёрни ижро этган.
Видеода барча жуда чиройли ва нафис либосларда намоён бўлади. Кадрлар орқали Манзура турмуш ўртоғи учун келин салом қилгани, куёв эса келиннинг пешонасидан меҳр билан ўпиб қўйгани акс этган.
Шаҳлохоним ушбу ёр-ёр орқали ҳар бир қизнинг тақдирида бахтли кунлар, оила қуриш саодати борлиги, шунингдек, бу муқаддас ва унутилмас лаҳзалар ҳеч бир қиз учун армон бўлиб қолмаслиги ҳақидаги эзгу тилакларни куйлаб берган.
Самимий ва меҳрга бой ушбу видео қисқа фурсат ичида мухлислар томонидан илиқ кутиб олиниб, ижобий ва табрикларга бой изоҳлар билан қарши олинди.