«Chicago Fire» мураббийи Левандовски борасида фикр билдирди

Американинг «Chicago Fire» клуби бош мураббийи Грегг Берхалтер «Барселона» марказий ҳужумчиси Роберт Левандовскининг эҳтимолий трансфери юзасидан изоҳ берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассис музокаралар тафсилотларини очиқлашни истамаслигини айтиб, польша форвардининг даражасини алоҳида таъкидлади. Берхалтерга кўра, Левандовски сўнгги 15 йилда топ-5 Европа лигаларида энг кўп гол урган футболчи бўлиб, қайси жамоада ўйнамасин, доимо ўз савiyasини исботлаб келмоқда. Мураббий узоқ йиллардан бери унинг мухлиси эканини ҳам қўшимча қилди.
Аввалроқ ОАВ «Chicago Fire» Левандовскига икки йиллик шартнома таклиф қилаётгани ҳақида хабар тарқатганди.
Левандовскининг «кўк-анорранглилар» билан амалдаги келишуви 2025/2026 йилги мавсум якунида тугайди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!