Чемпионлар Лигаси финали учун расмий тўп намойиш этилди

Чемпионлар Лигасида умумий босқич якунга етди. Эндиликда навбат плей-оффга: 16 жамоа стыков раундда майдонга тушиб, 1/8 финал учун саккизта йўлланмани талашади. Умумий босқичнинг энг яхши саккиз жамоаси эса 1/8 финалга тўғридан тўғри чиқиб бўлган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу орада УЕФА Чемпионлар Лигаси финали учун мўлжалланган расмий тўпни тақдим этди. Дизайн қора-кумтир рангларда ишланган бўлиб, унда оқ юлдузлар акс этган. Тўп Adidas компанияси томонидан ишлаб чиқарилган.
2025/2026 йилги мавсум финали Будапештда бўлиб ўтади. “Қулоқли” соврин учун ҳал қилувчи баҳс 30 май, шанба куни ўйиналади.
Ҳозирги амалдаги чемпион — “ПСЖ”. Ўтган финалда парижликлар “Интер”ни 5:0 ҳисобида йирик мағлуб этиб, кубокни қўлга киритганди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг