date

Хитойда Labubu ўйинчоқлари савдоси 100 миллиондан ошди

Хитойда Labubu ўйинчоқлари савдоси 100 миллиондан ошди

Хитойда оммалашган Pop Mart компаниясига тегишли Labubu ўйинчоқлари ўтган йил якунида 100 миллион донадан ортиқ сотилди, дея хабар берди Lianhe Zaobao.

Маълум қилинишича, 7 февраль куни бўлиб ўтган йиллик йиғилишда компания асосчиси Ван Нин 2025 йил якунларини эълон қилган. Унинг сўзларига кўра, Pop Mart’нинг барча тоифадаги маҳсулотлари ва IP лойиҳалари бўйича умумий савдо ҳажми ҳам 400 миллион донадан ошган.

Шунингдек, 2025 йилда компаниянинг жаҳон бўйлаб ходимлари сони 10 минг нафардан ошиб, рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар сони 100 миллионга етган.

Қайд этилишича, Pop Mart ҳозирда 100 дан ортиқ мамлакат ва ҳудудларда фаолият юритиб, дунё бўйлаб 700 дан зиёд дўконга эга.

Эслатиб ўтамиз, Labubu — рассом Kasing Lung томонидан яратилган, ғалати, бироқ жозибали қиёфаси билан ёшлар орасида машҳур бўлган ўзига хос қаҳрамондир.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Хитойда Labubu ўйинчоқлари савдоси 100 миллиондан ошди