date

Шевченко Ребров Украинада ишини давом эттиришини маълум қилди

Шевченко Ребров Украинада ишини давом эттиришини маълум қилди

Украина футбол асссоциацияси раҳбари, собиқ «Милан» ва Лондоннинг «Челси» клуби ҳужумчиси Андрей Шевченко миллий жамоа бош мураббийи Сергей Ребровнинг келажаги юзасидан фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шевченко УАФ матбуот хизмати орқали Ребровни алмаштириш масаласи кун тартибида эмаслигини таъкидлади ва мутахассис ишини хотиржам давом эттириши мумкинлигини қайд этди.

Сергей Ребров Украина терма жамоасини 2023 йилдан буён бошқариб келмоқда.

«Сариқ-кўклар» 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш гуруҳида иккинчи ўринни эгаллади ва энди плей-офф учрашувларида майдонга тушади. Украиналикларнинг илк рақиби Швеция терма жамоаси бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Шевченко Ребров Украинада ишини давом эттиришини маълум қилди