date

Маттеус Карлдаги финтларга изоҳ берди ва ҳимоя қилди

Маттеус Карлдаги финтларга изоҳ берди ва ҳимоя қилди

Мюнхеннинг «Бавария» клубида тўп сурган собиқ ҳимоячи Лотар Маттеус Бундеслигада «Хоффенхайм» устидан 5:1 ҳисобидаги ғалабадан кейин жамоанинг 17 ёшли истеъдоди Леннарт Карл ўйинига баҳо берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Маттеуснинг айтишича, Карлнинг айрим омадсиз финтлари акс этган видео интернетда тез тарқалиб кетган. У футболни чин дилдан севишини, баъзан трикларни ортиқча қилиб юборишини таъкидлади, бироқ мухлислар айнан шундай эпизодларни кўришни ёқтиришини қўшимча қилди. «У маҳоратини кўрсатишни, афсоналарнинг ҳийлаларини такрорлашни хоҳлайди. Ҳаттоки Месси ҳам 17 ёшида ҳаммасини идеал қилолмаган. Леннарт томошабинни хурсанд қилишда давом этсин», — деди Маттеус (Bayern & Germany).

Жорий Бундеслигада Карл 19 учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 2 та голли узатма берди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Маттеус Карлдаги финтларга изоҳ берди ва ҳимоя қилди