date

Тимур Гурцкая Головинни XXI аср етакчилари қаторга қўшмади

Тимур Гурцкая Головинни XXI аср етакчилари қаторга қўшмади

Машҳур футбол агенти Тимур Гурцкая «Монако» ва Россия терма жамоаси яримҳимоячиси Александр Головиннинг фаолияти ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Гурцкаянинг таъкидлашича, XXI асрнинг энг яхши россиялик футболчилари рўйхатида Головин бўлиши мумкин эмас. Унингча, футболчининг Европадаги йўли унчалик ёрқин кечмаган, ЦСКА сафида эса у атиги битта совринга эга бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Головин XXI асрнинг энг яхши россиялик футболчилари рейтингида 10-ўринни эгаллаган.

Александр 2018 йилдан бери «Монако» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда у 22 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Тимур Гурцкая Головинни XXI аср етакчилари қаторга қўшмади